Бинони реконструкция қилиш, таъмирлаш ишлари учун 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Мазкур бўлимни иш бошлаши, эндокиринологик касалликлар билан касалланган  беморлар учун ниҳоятда қул келди. Энди улар бошқа тиббий муассасаларга бормай бир вақтнинг ўзида шу ерда юқори малакали ихтисослаштирилган, стационар, амбулатория консультатив-диагностика  тиббий хизмат кўрсатиш турларидан фойдаланмоқда.

Бунда тиббий хизмат турлари кафолатланган пакет доирасида йўлга қўйилиб, пакетга киритилган хизмат турлари бепул, кафолатланган пакетга киритилмаган тиббий хизмат турлари эса пуллик асосида амалга оширилмоқда.

Келгусида Гулистон тиббиёт кластери фаолиятини янада  кенгайтириш, уни янги бўлимларини 2023-2024 йил сўнгига қадар ишга тушириш борасидаги ишлар бошлаб юборилган.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 74 миллиард сўм пул маблағи йўналтирилган. Бу ишлар ниҳоясига етказилгач, шу ерда барча хизмат турларини ўз ичига олган 3 қаватли консультатив-диагностика маркази, юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажаришга ихтисослашган 5 қаватли хирургия бўлими ҳамда  кластер таркибига ўтиши кузда тутилган Сирдарё вилоят Кўз касалликлар шифохонаси шифокорлари томонидан аҳолига юқори, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ишлари йўлга қўйилади, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Матбуот хизмати.