Эртага, 8 декабрда мамлакатимиз ҳудудларининг баъзи жойларида бироз қор ёғади, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Чоршанба куни фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради. 10-11 декабрда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади, шунингдек бу кунларнинг иқлимий меъёридан 6-9 даражага паст бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.
Ҳафталик об-ҳаво
Бугун Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Сурхондарё вилоятида, кечга томон эса Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат фони меъёрий қийматлардан 6-8 даражага паст бўлиши сақланиб туради ва 0-5 даража илиқни ташкил этади.
Хитой одамларни Ойга қўндириш режасини эълон қилди
- 2026 йил 1 ноябрь куни юртимизда 248,6 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди
- Президентимиз хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг иш стажи ва пенсия ҳуқуқини тан олиш масаласига тўхталди
- Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
- 30 ноябрдан 5 декабрга қадар Тошкентда “Янги Ўзбекистон – глобал имкониятлар чорраҳаси” форуми ўтказилади
- Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумот ҳар бир маҳаллагача етиб бориши кераклиги таъкидланди