Пайшанба куни Ўзбекистон бўйича об-ҳаво кескин ўзгаради. Мамлакатимизга Урал ҳудудларидан совуқ ва бироз нам антитциклон кириб келади. 4 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз куни 4 ноябрда ҳаво ҳарорати 3-8° илиққача пасаяди.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
5 ноябрда совуқ антитциклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ёғингарчилик фақат айрим тоғли ҳудудларда сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-5° совуқгача, шимолда 7-10° совуқгача пасаяди, кундуз куни ҳарорат 3-8° илиқдан ошмайди, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.