Мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Томасдоттирга сайловчиларнинг 32,8 фоизи овоз берган. Унинг энг яқин рақиби, собиқ бош вазир Катрин Якобсдоттир 25,7 фоиз овоз тўплаган.
Иккинчи марта президентлик учун курашаётган Томасдоттир икки тўрт йиллик муддатдан сўнг истеъфога чиққан Гвюдни Торлациус Йоуганнессоннинг ўрнини эгаллайди. Томасдоттир Исландияни бошқарадиган иккинчи аёлга айланади, деб хабар беради mir24.tv.