«Ҳавонинг ифлосланиши ҳар йили 7 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўляпти, — дейди ЖССТнинг иқлим ўзгариши, саломатлик ва атроф-муҳит масалалари бўйича департаменти директори Мария Нейра. — Шунингдек, бу ҳолат кўплаб касалликларни авж олдиряпти.
Масалан, атмосферадаги заҳарли моддалар ўпка орқали қон айланиш тизимига кириб, юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқариши мумкин.
Қолаверса, олимлар фикрича, ҳавода азот диоксиди миқдори ошиши нафас йўлларида жиддий муаммолар, хусусан, бронхиал астмани юзага келтиради.
Шу боис, ЖССТ дунё мамлакатларини атмосфера ифлосланишининг олдини олишга қаратилган самарали чоралар кўришга чақирди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.