Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Самарқанд - Бухоро - Туркманбоши» автомобиль йўлининг 192 километрида «Навоий - Бухоро» йўналишида ҳайдовчи Д.Б. «Кобальт» русумли автомашинани бошқариб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Мерседес - Бенс» русумли юк автоуловининг чап ён томонига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этади. «Кобальт» автомашинасида қисқа туташув натижасида ёнғин юзага келиб, олов ФВБ ёнғин ўчириш ходимлари томонидан бартараф этилди.
Натижада «Кобальт» автомашинасининг Қизилтепа туманида яшовчи 27 яшар йўловчиси тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилади.
Мазкур кўнгилсиз ҳодисага «Кобальт» ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб, мўлжални аниқ ололмаганлиги, қувиб ўтиш вақтида оралиқ ва ёнлама масофани сақламаганлиги сабаб бўлган, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.