Таъкидланишича, лимон ўзига хос фойдали хусусиятларга эга бўлишдан ташқари, ичимликнинг ижобий таъсирини сезиларли даражада яхшилайди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, цитрус мевалар организмнинг чой орқали антиоксидантларни қабул қилиш қобилиятини тахминан 80 фоизга оширади. Ичимликка солинадиган лимон шарбати таркибида бир қатор муҳим моддалар, хусусан лимон кислотаси, калций, магний, С витамини, биофлавоноидлар ва пектин мавжуд. Улар иммунитет тизимини мустаҳкамлаш, юқумли касалликларга қарши курашиш ва умр кўриш давомийлигини оширишга ёрдам беради.

Юрак қувватини асраш, вазнни назорат қилиш, буйракларда тош тўпланишининг олдини олиш, камқонликдан ҳимоя қилиш ва овқат ҳазм қилишни яхшилаш лимонли чойнинг қатор афзалликлари сирасидандир.