Олимлар янги кашф этилган турга Tharosaurus indicus деб ном беришди.

Олимлар топилган қолдиқлар Ҳиндистонда пайдо бўлган, кейинчалик ўша пайтдаги Пангея қитъасининг бошқа қисмида яшаган динозаврларнинг авлодларига тегишли эканини тахмин қилишди.

Динозавр қолдиқлар Ражастан штатидаги Жайсалмер шаҳри яқинидаги Тар чўлидан топилди. 252 дан 66 миллион йил олдин давом этган даврда бу ҳудуд Тетис океанининг қирғоғи бўлган.

Олимларнинг фикрича, бу ҳудуд неозауроподларнинг пайдо бўлишида муҳим роль ўйнаган бўлиши мумкин. Мазкур динозаврлар зауроподларнинг кичик гуруҳи бўлиб, уларнинг ҳам бўйини узун бўлган ва ўсимликлар билан озиқланган, деб хабар беради korresondent.net.