Учрашувда ҳинд томонига хорижий авиакомпанияларни мамлакатимиз авиация бозорига жалб этиш, улар учун қулай шароитларни яратиш бўйича кўрилаётган чоралар-тадбирлар, тақдим этилган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Икки мамлакат ўртасида қўшимча авиақатновларнинг йўлга қўйилиши сайёҳлик, иқтисодий ҳамкорлик алоқалар кўламининг янада кенгайишида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Музокараларнинг навбатдаги босқичини ташкил этиш мақсадида «IndiGo» авиакомпанияси мутахассисларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этишга келишиб олинди.