Маҳалладаги оилаларнинг ижтимоий аҳволини ўрганиш жараёнида Қатортол 3-тор кўчаси 69-уйда яшовчи Тоир Усмоновнинг хонадони таъмирга муҳтожлиги ва Т.Усмоновнинг ўзига иш кераклиги маълум бўлди. Ҳоким ёрдамчиси ушбу маҳалладошининг ҳам муаммосини ҳал қилиб беришни ўзига мақсад қилиб олди.

Аввало, хонадон эгасини ишга жойлаштирди. Кейин эса тадбиркор қўни-қўшниларни жалб қилган ҳолда ушбу хонадонни таъмирлатиш ишларини ҳам бошлаб юборди.

Маҳалладаги қийналган оилаларга ёрдам бериб, уларнинг муаммоларини тизимли равишда бартараф этиб келаётган “1-Қатортол” МФЙ ҳоким ёрдамчисининг ишларига янада ривож тилаб қоламиз, деб ёзади Чилонзор туман ҳокимлиги матбуот хизмати.