Тошкент вилояти Охангарон туманида вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томондан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Тошкент вилояти, Фарғона-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувидаги “Исузу” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда автоуловнинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган қиймати 152 миллион сўмдан зиёд жами 23 500 дона тиббиёт найчаси (тиббиёт системалари) борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.