Фестиваль доирасида Ўзбекистон Республикаси миллий экспозицияси ҳам уюштирилди. Унда халқ амалий санъати, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Ҳеч шубҳа йўқки, қўли гул ўзбек халқининг ҳунармандлари яратилган миллий маҳсулотлар албатта фестивал иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотади.
Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси аъзолари бўлган ҳунармандлар иштирокида турли маҳорат дарслари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилмоқда, деб маълум қилмоқда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ахборот хизмати.