Тадқиқот давомида олимлар 1000 га яқин беморнинг овқат ҳазм қилиш тизимидаги артериал бляшкаларни, сийдик кислотаси даражасини ва микробларни таҳлил қилишди. Улар ортиқча сийдик кислотаси артерияларнинг тиқилиб қолиши билан бевосита боғлиқ деган хулосага келишди.
Кейин яна бир тажрибада тадқиқотчилар ёши катта сичқонларнинг ичак микробиомини микробсиз ичак билан туғилган сичқонларга кўчириб ўтказишди. Маълум бўлишича, ҳимоя таъсири бактерияларни кўчириб ўтказиш билан юзага келган. Бироқ артерияларида бир нечта бляшка мавжуд бўлган ва қонида сийдик кислотаси юқори бўлган сичқонлардан микробиомни олган жониворларда донорлардаги каби ҳолат қайд этилди. Сийдик кислотаси камроқ ва соғлом қон томирлари бўлган ҳайвонлардан микробиомларни олган сичқонларда сийдик кислотаси ва артериал блокировка даражаси пастлигича қолмоқда.
Шундан сўнг тадқиқотчилар ҳимоя таъсирини таъминлайдиган бактерияларни аниқлашди. Бу микроблар ичакнинг кам кислородли муҳитида сийдик кислотасини парчалашга муваффақ бўлди. Тадқиқотчилар жамоаси бу кашфиёт подаграни даволаш ёки юрак хасталигининг олдини олиш учун янги усулларга олиб келиши мумкин, деб ҳисобламоқда, деб хабар беради lenta.ru.