Ҳозирги кунда ноёб музей ашёларининг кўпчилик қисмини 3D кўринишлари тайёр ҳолатга келтирилди ва уларни республика музейларнинг ягона порталига жойлаштиришга мослаштириш ишлари якунланмоқда. Тез кунларда музей илмий ходимлари уларни ўзбек, рус, инглиз тилларидаги тавсифини шакллантиришга киришади.
Лойиҳа амалга оширилганидан кейин дунёнинг исталган бурчагидан музейимизга масофадан туриб ташриф буюриш ва музей ашёларини визуал кўринишлари ҳақида ахборот олиш имкони яратилади. Энг замонавий ушбу услуб ҳозирги фан-техника ривожланган замонда хорижий сайёҳлар ва маҳаллий аҳолини айниқса, ёшларни қизиқишини оширади ва виртуал саёҳат қилганлар кейинчалик музейларга бевосита ташриф буюришига замин яратади. Бу эса ўз навбатида музейимизни жозибадорлигини, тарғибот, ташвиқот ишлари сифатини оширади ҳамда музей маркетингида катта қадам бўлиб, келгусида музей қўриқхона фаолияти, бинобарин, музейга ташриф буюрувчилар сонини кенгайтиришга туризмни ривожлантириш, иқтисодиётни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб фикр билдиради Маданият вазирлиги матбуот хизмати.