Ушбу лойиҳалар Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг жами 370,0 млн. доллар миқдоридаги қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳалар Хоразм (2 та), Наманган (2 та), Қашқадарё (1 та), вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (1 та) амалга оширилмоқда.

Булар:

I. “Хоразм вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш лойиҳаси – умумий қиймати 74,64 млн. доллар.

Ушбу лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

- 60,0 млн. долл. (80,4%) Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари;

- 14,6 млн. долл. (19,6%) давлат бюджети маблағлари.

Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар

Сув таъминоти бўйича:

- Урганч шаҳри, Боғот, Шовот, Гурлан, Хонқа туманларида сув тозалаш иншоотларини, шу жумладан хлорлаш ва насос станцияларини реконструкция қилиш;

- маиший истеъмолчилар учун ва сув таъминоти тармоқларида технологик назорат учун сув ҳисоблагичларни етказиб бериш ва ўрнатиш;

- сув оқими ва сув таъминоти тармоқларидаги босимни масофадан кузатишни ташкил этиш.

Оқава сув тизими бўйича:

- Урганч, Хива ва Питнак шаҳарларида оқава сув тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш;

- оқава сув иншотларини қуриш назарда тутилган.

Лойиҳа амалга ошириш натижасида 800 минг нафар аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланади.

Лойиҳанинг бугунги ҳолати

Айни пайтда ушбу лойиҳа доирасида умумий қиймати 3,0 млн. долларга тенг бўлган 1 та шартнома имзоланган. Ушбу шартнома консалтинг хизматлари кўрсатиш мақсадида тузилган ва бугунги кунда шартнома доирасида белгиланган тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ҳозирги кунда Буюк Британиянинг “Mott MacDonald” компанияси шартномага мувофиқ тендер ҳужжатларини тайёрлаш, маълумотлар йиғиш ва лойиҳалаш ишларини олиб бормоқда.

II. “Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш” лойиҳаси – умумий қиймати 114,5 млн. долл.

Ушбу лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилмоқда:

- 90,0 млн. доллар (78,6%) Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари;

- 24,5 млн. доллар (21,4%) давлат бюджети маблағлари.

Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар

- реконструкция қилишнинг иккинчи босқичида Урганч, Питнак, Хива шаҳарларида оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш;

- мавжуд бўлган оқова сув тизимларини реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда янги оқова сув тизимларини насос станцияларини қуриш;

- янги оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш ва қуриш;

- Гурлан шаҳрида янги оқова сув тизимини қуриш;

- дизайн ва тадқиқот ишлари, гидравлик моделлаштириш, SCADA тизимини жорий этиш, махсус ускуналар харид қилиш.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Урганч, Хива, Питнак шаҳарлари ҳамда Гурлан туман маркази аҳолисини оқава сув таъминоти яхшиланади.

Лойиҳанинг бугунги ҳолати

Бугунги кунга қадар техник-молиявий қисмларни баҳолаш ишлари тугатилиб, баҳолаш ҳисоботи харидлар комиссияси ва ЕТТБ билан келишилган.

Жорий йилнинг 18 апрель куни халқаро консультантни танлаш учун тендер танлови якунланиб, унда Франциянинг “Egis International” консалтинг компанияси ғолиб деб топилди.

III. “Наманган вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш" лойиҳаси – умумий қиймати 74,6 млн. долл.

Ушбу лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

- 60,0 млн. доллар (80%) Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари;

- 14,6 млн. доллар (20%) давлат бюджети маблағлари.

Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар

Наманган шаҳри бўйича:

- сув таъминоти ва канализация тизимларининг гэоахборот тизими ҳамда гидравлик моделини яратиш;

- сув таъминоти иншоотларида насос қурилмалари, электродвигателлар ва бошқа жихозларни масофадан бошқариш орқали назорат қилишни ташкил этиш (SCADE тизимини жорий этиш);

- ичимлик суви ва оқава сувлар сифатини текшириш ва назорат қилувчи янги марказий лаборатория биносини қуриш;

- фаолият учун зарур бўлган янги махсус механизм ва жихозларни сотиб олиш (жами 18 дона);

- Фаолият учун зарур бўлган янги махсус техникаларни сотиб олиш (жами 8 дона);

- Наманган шаҳридаги қуввати 5 минг м3/суткадан 85 минг м3/суткагача бўлган жами 11 та сувни қайта узатиш иншоотларидаги (“Пахталиккул”, “Оромгох”, “Мингчинор”, “Ғирвонсой”, “Қўқимбой”, “Нуробод”, “Тўқувчи”, “Ангор”, “Орзу”, “Ровустон”, “Мустақиллик”) насос қурилмаларини модернизация қилиш.

Уйчи тумани бўйича:

- “Қизилровот” сув тозалаш ва узатиш иншоотида сувни зарарсизлантириш учун гипохлорит-натрий ишлаб чиқарувчи қурилмани сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш.

- “Жийдакапа” сув олиш ва узатиш иншоотидаги мавжуд 49 та сув қудуқлари ҳамда иншоотдаги 2-сув кўтариш насос қурилмаларини реконструкция қилиш.

Поп тумани бўйича:

- Поп шаҳридаги қуввати 4,2 минг м3/сутка бўлган оқава сувларни тозалаш иншоотини реконструкция қилиш.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 600 минг кишидан ортиқ аҳолининг ичимлик сув ва оқова сув таъминоти яхшиланади.

Лойиҳанинг бугунги ҳолати

Айни пайтда ушбу лойиҳа доирасида умумий қиймати 3,8 млн. долларга тенг бўлган 1 та шартнома имзоланган. Ушбу шартнома консалтинг хизматлари кўрсатиш мақсадида тузилган ва бугунги кунда шартнома доирасида белгиланган тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ҳозирги кунда СЕСТ компанияси (Россия) томонидан шартномага мувофиқ тендер ҳужжатларини тайёрлаш, маълумотлар йиғиш ва лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда

IV. Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулок туманлари канализация тизимларини қуриш лойиҳаси – умумий қиймати 85,1 млн. доллар.

Ушбу лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

- 70,0 млн. доллар (82%) Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари;

- 15,1 млн. доллар (18%) давлат бюджети маблағлари.

Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар

Чуст тумани бўйича:

- 11 та сув иншоотини реконструкция қилиш;

- 40 км янги сув тармоқларини қуриш;

- 60,0 км сув тармоқлорани реконструкция қилиш;

- 39 км оқава сув тармоқларини қуриш;

- 10 минг м3/сутка қувватли оқава сув тозалаш иншоотини қуриш.

Поп тумани бўйича:

- 9 та сув иншоотини реконструкция қилиш;

- 25 км янги сув тармоқларини қуриш;

- 14 км сув тармоқлорани реконструкция қилиш.

Наманган тумани бўйича:

- 12 км янги сув тармоқларини қуриш;

- 30 км сув тармоқлорани реконструкция қилиш.

Мингбулоқ тумани бўйича:

- 13 км оқава сув тармоқларини қуриш;

- 2,5 минг м3/сутка қувватли оқава сув тозалаш иншоотини қуриш;

- Машина ва механизмларни сотиб олиш.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 153,7 минг нафар аҳоли (64,8% дан 99,6 минг киши; 100% гача 153,7 минг киши)нинг ичимлик сув таъминоти яхшиланади ва 97,1 минг нафар аҳоли оқова сув таъминотга эга бўлади.

Лойиҳанинг бугунги ҳолати

Бугунги кунда лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилиб, ваколатли давлат органларининг ижобий экспертиза хулосалари олинди. Лойиҳани амалга ошириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоарлар билан келишилиб, жорий йилнинг 20 февраль санасида тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган (ID-24506).

V. “Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш” лойиҳаси - умумий қиймати 76,04 млн. доллар.

Ушбу лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилмоқда:

- 60,0 млн. доллар (78,9%) Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари;

- 16,04 млн. доллар (21,1%) давлат бюджети маблағлари.

Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар

- Қарши шаҳрида оқова сувларни тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш/қуриш;

- мавжуд оқова сув тармоқларини реконструкция/модернизация қилиш

ва янги оқова сув насос станциясини тизимларини янгилаш;

- дизайн ва тадқиқот ишлари, гидравлика моделлаштириш, SCADA тизимини жорий етиш, махсус ускуналар сотиб олиш машина ва ускуналар.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Қарши шаҳри аҳолисини ичимлик суви ва оқова сув таъминоти яхшиланади.

VI. “Тошкент шаҳрида сув таъминоти ва канализация тизимларини модренизация қилиш лойиҳаси – умумий қиймати 37,2 млн. доллар.

Ушбу лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

- 30,0 млн. долл. (80,7%) Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари;

- 7,2 млн. долл. (19,3%) давлат бюджети маблағлари.

Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар

Сув таъминоти бўйича:

- сув таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва реконструкция қилиш;

- сув таъминоти тармоқлари учун автоматик клапанларни ва босим регуляторларини таъминлаш ва ўрнатиш;

- “Қодиря” ва “Бўз-сув” фильтрлаш станциялари ва 1-чи ва 2-чи кўтариш насос станциялари учун ускуналар етказиб бериш ва ўрнатиш;

- фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш учун ускуналар;

- сув тозалаш участкаларида заҳарлилигини таҳлил қилиш учун янги лаборатория ускуналари.

Оқава сув тизими бўйича:

- канализация тармоғи инфратузилмасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш;

- КНС-3, ДСК ва Аэропорт насос станциялари учун ускуналар етказиб бериш ва ўрнатиш;

- янги насос станцияси ва “Қорақамиш” коллекторида таъминот-монтаж ва умумий қурилиш ишлари.

Истиқболли лойиҳалар

Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлаштириш бўйича 2021 йилда умумий қиймати

60,4 млн. долларга тенг бўлган 1 та инвестиция лойиҳаси бўйича техник иқтисодий асослар ишлаб чиқилиши, келишилиши ва тасдиқланиши белгиланган. Ушбу лойиҳа Сурхондарё вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган.

Бу Оқтош ва Пошхурт ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музрабод туманининг сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси бўлиб, умумий қиймати 60,4 млн. долларни ташкил этади.

Лойиҳа 2021-2024 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.

Айни пайтда Ҳукумат қарор лойиҳаси 2020 йил 10 декабрь куни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган (ID-22665).