Шу билан бирга, халқаро ташкилот миллий валютадаги молиялаштириш, мамлакатдаги етакчи давлат банкларидан бирини рақобатдош хусусий тижорат банкига айлантиришда ёрдам беради.
Ушбу сармоя «IFC»нинг Ўзбекистондаги хусусийлаштириш дастурини қўллаб-қувватлаш ва давлат банклари сони кўп бўлган мамлакатнинг банк секторига хусусий инвестицияларни жалб қилишдаги стратегик устувор йўналишлардан бирини акс эттиради.
— Ўзбекистон билан «IFC» ўртасидаги ушбу ҳамкорлик яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясига мувофиқдир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров. — «IFC» томонидан тақдим қилинаётган молиялаштириш ўтган уч йил давомида Ипотека банки томонидан олиб борилган, банк амалиётларини тижоратлаштириш ва уни мустақил равишда фаолият кўрсатадиган молиявий институтга айлантиришга қаратилган чораларнинг муҳим эътирофидир.