Ҳуррият

Юртдошим муборак сенга истиқлол,

Азалий орзуси буюк халқимнинг.

Жамолин кўрсатар улуғ истиқбол,

Қувончу шодликка тўлар қалбимнинг.

 

Тарих ғилдираги қайтмайди ортга,

Фахр ила юракда жўшмоқда ғурурю

Тасанно, Ҳазрати Темурдек зотга.

Бирлаштирди элни мардона-жасур.

 

Тарих туҳфа қилди шу Истиқлолни.

Қадрини тополмади, етмади камол.

Қўмсаб ҳурриятни, кўҳна ўтмишда

Инсон ҳуқуқлари бўлганда поймол.

 

Озодлик нелигин юртда хору зор,

Имом Бухорийдек зотлардан сўранг.

Туғилган тупроғи мудом тор бўлган,

Қодирий, Фиртрату Чўлпондан сўранг.

 

Истиқлолим яшар омон-омон бу.

Кўкда ҳилпирайди юртнинг байроғи.

 Ҳамдам элим асло топмагай завол,

Инсон қадри устун бўлган замон бу.

 

МАЛАГИМ


Кўзларинг кўрмасин ёш, 
Сенда матонат, бардош, 
Рашк қилар ҳатто қуёш, 
Шаҳло кўзли малагим. 

Боғимдадир турфа гул, 
Анвойи ҳушбўй тугул, 
Бор меҳрим сенга буткул, 
Шаҳло кўзли малагим. 

Кузда сарғаяр япроқ, 
Оҳуга жой гўзал тоғ, 
Кўзлаганимсан бироқ, 
Шаҳло кўзли малагим. 

Мафтун айлаган кўзинг, 
Сарвиқомат гул юзинг, 
Жоним олар ҳар сўзинг, 
Шаҳло кўзли малагим. 

Вомиқнинг ул Узроси, 
Мажнуннингда Лайлоси, 
Ҳамдамнинг Таъманноси, 
Шаҳло кўзли малагим. 

 

ДИЛДА  МЕҲРИНГ


Кимсалар бор  оқил ва нодон,
Кимга  ҳамдам, кимгадир  ёмон,
Бу дунёга   барчамиз  меҳмон,
Дилда меҳринг ёлқин  бўлади.

Ишларингдан  хато  топарлар,
Қўлларингдан  мудом  ўпарлар,
Гоҳо сени  итдек   қопарлар,
Фазилатинг    оқил   бўлади.

Янтоқ, тикан   ўсар  боғида,
Қаҳратон   қиш   мудом  тоғида,
Навқирон  ёш  тўлган  чоғида,
Ёрни   суймас   жоҳил   бўлади.

Қадамларинг    ўлчагани   рост,
Янчишга  шай  тургани ҳам рост,
Ғурбатга  зеб  бергани  ҳам  рост,
Маконинг  тинч соҳил бўлади.

Ҳамдам  сўзла, мудом донодан,
Одам  – Ато,  Момо – Ҳаводан,
Чин  тилагинг Қодир  Худодан,
Кўролмас  кас ғофил бўлади.