Жараён адолатли ва шаффоф тарзда ўтказилиш мақсадида онлайн транслация қилиниб, абитуриентларнинг ота-оналари учун кутиш ва имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиш учун махсус жойлар ташкил этилди.

Имконияти чекланган абитуриентлар учун эса махсус хоналар ташкил этилди.

Уч сменада ташкил этилган имтиҳонларда абитуриентлар чет тилини билиш даражалари бўйича синовдан ўтказилгач, чет тилида гапириш қобилияти ва ижтимоий фанлар бўйича имтиҳонларда иштирок этишди.

Шундан сўнг ота-оналар учун Академия ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолар – Шайх Хованди Тоҳур, Тўлабек (Қалдирғочбек) ҳамда Юнусхон мақбаларига зиёрат ташкил этилди.

Муножат Мўминова, 

"Янги Ўзбекистон" мухбири