Мазкур йўл E-40 рақамли Европа ҳамда АН-63 рақамли Осиё автомагистралининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган муҳим халқаро йўлагидир.
Ушбу лойиҳа доирасида 2 тасмали асфалтбетон қопламали автомобил йўли 4 тасмали цементбетон қопламали автомобил йўлига ўтказилмоқда. Натижада автомобил йўлининг ўтказувчанлик қобилияти 3 баробарга ошади. Йўл қопламасининг хизмат қилиш муддати 30 йилга етказилади.
Лойиҳа туфайли Бухоро ва Хива, Бухоро-Нукус йўналишларида туризм оқими 2,5 баробарга кўпайишига, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудидан ўтадиган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури (CAREC) транспорт йўлагига кирган иккинчи халқаро транспорт йўлагининг халқаро транзит ташувчилари учун жозибадорлиги ошишига эришилади.