Постановкачи режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган тарихий бадиий фильм «Листапад» (Minsk International Film Festival)нинг дастуридан ўрин олди. Мазкур кинофестиваль 20-26 ноябрь кунлари Беларус Республикасининг Минск шаҳрида бўлиб ўтади.
Минск шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган кинофестивалда Осиё ва Европа минтақасидаги мамлакатларнинг бадиий ва ҳужжатли фильмлари иштирок этади, деб хабар беради Кинематография агентлиги матбуот хизмати.
Феруза Жўраева тайёрлади.