Кўл суви музлик оралаб океанга қуйилган. Гап 21-26 миллион куб метр сув ҳақида кетмоқда. Бу Сан-Диего кўрфази (Калифорния штати) сув ҳажмидан икки баравар кўп деганидир.
Олимларнинг таъкидлашича, йўқолиб қолган кўлнинг сув заҳираси музлик остида ўн йилликлар давомида ҳосил бўлган. Сув массаси оғирлигининг ошиши натижасида музлик эрий бошлаган, сув эса муз оралаб океанга қуйилган. Музлик юқори қисмининг ўпирилиб тушиши эса кратер ҳосил бўлишига олиб келди.
Қалинлиги 1500 метр бўлган музлик оралаб сувнинг “кетиб қолиши” камдан кам юз берадиган ҳодиса. Олимларнинг фикрича, Антарктидадаги йирик кўлнинг йўқолиб қолиши иқлим ўзгаришлари жараёнига таъсир ўтказиши мумкин.