Конференцияда Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Филиппин, Болгария, Хитой, Россия, Беларус, Латвия ва Қирғизистондан ҳаёт фаолияти хавфсизлиги соҳасида йирик олимлар ва етакчи мутахассислар 100 дан ортиқ илмий маърузалари билан қатнашди.
Илмий-амалий анжуман “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси ўзининг 20 йиллигини нишонлаган бир пайтда бўлиб ўтди. Маълумки, мамлакатимизда, шунингдек, бутун дунёда аҳоли саломатлигини асраш ва хавф-хатарнинг барча турларини камайтириш муаммоларига бағишланган тадбирлар кенг ўтказилмоқда.
Келгусида илм-фанни узлуксиз ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини аниқлаш, замонавий билимга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий инфратузилмани модернизация қилиш ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, хорижий олий ўқув юртлари ва корхоналарни жалб қилган ҳолда ўқув кластерини яратиш, олий ўқув юртларининг Миллий ва халқаро рейтинглар рўйхатида етакчи ўринларига кириши бугунги куннинг муҳим вазифаси саналади.
Анжуманда шу хусусда сўз юритиларкан, илмий-тадқиқот фаолияти натижалари муҳокама қилиниб, университетнинг илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Конференцияда ёш ўқитувчилар, докторантлар ва талабалар ўз материалларини синовдан ўтказиш ва нашр этиш, нотиқлик бўйича янги билим ва тажрибага эга бўлади.