Бу Маскнинг ракета ва коинот компанияси SpaceXунинг сунъий интеллект ва ижтимоий медиа компанияси xAIни сотиб олганидан кейин содир бўлди.

“Forbes маълумотларига кўра, умумий қиймати 1,25 триллион долларга тенг бўлган ушбу битим Маскнинг бойлигини 84 миллиард долларга ошириб, рекорд даражадаги 852 миллиард долларга етказди”, дейилади хабарда.

2020 йил март ойида Маскнинг бойлиги 24,6 миллиард долларга баҳоланган эди, аммо 2021 йил январь ойида у сайёрадаги энг бой одамга айланди. Ўша йили унинг бойлиги 200 ва 300 миллиард доллардан, 2024 йилда – 400 миллиард доллардан, 2025 йил октябрдан декабргача – 500, 600 ва 700 миллиард доллардан ошди, деб хабар берди ria.ru.