Бир куни метродан чиқишда яна (шоир билан) тўқнаш келдик. Кетяпмиз. Соат 10 га яқинлашган. Мен қадамимни тезлатаман. Муҳаммад ака шошилмайди. Дарвоқе, ўша биринчи мурожаати ўз кучида қолган, яъни менга доим “дўстим”, деб юзланарди.
– Дўстим, секинроқ юраверайлик, – деб тирсагимдан тортади у. – Бугун ҳам барибир ишнинг охирига етолмаймиз. Борамиз-да.
Демак, ҳозир янги ёзган шеъридан ўқийди ёки қўлёзмасини беради. Йўқ, бошқа мавзуларда гаплашиб, борган сари қадамимиз секинлашиб кетавердик. “Зарафшон” ресторани ёнидан ўтаётганимизда безовталигим ортаётганини сезади.
– Илтимос, секинроқ юраверайлик, анави қизчадан ўтиб кетмайлик, – деб биздан сал нарида кетаётган аёлга имо қоқади шоир.
Хўш, севимли шоиримиз нима учун салгина олдинда кетаётган аёлдан ўтиб кетмасликка ишора қилади?
Бунинг сабабини билишга қизиқаётган бўлсангиз, эртага 26 апрель куни “Янги Ўзбекистон” газетасининг “Yuz.uz” сайтида мақоланинг тўлиқ версиясини ўқинг.