Академиянинг асосий мақсади - олий ўқув юртлари ўқитувчи ва талабаларини «Security», «Datacom / Routing & Switching», «Storage», «Artificial Intelligence» каби замонавий йўналишларда ўқитиш ва сертификатлашдир.

Дарслар давомида талабалар ва ўқитувчилар ўқув материалларининг маълумотлар базаси ва лаборатория ускуналари онлайн дастуридан, шунингдек, бутун дунё бўйлаб АКТ соҳасида ривожланган ҳомийлар тармоқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.