Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган стартап лойиҳа асосида яратилган мазкур тизим автоҳалокат пайтида ёрдамга чақирувчи, автомашинанинг локациясини аниқ кўрсатиб берувчи ва автомашина ёқилғисини назорат қилиб турувчи GPS SOD қурилмасига эга.

“UJAM Innovate” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган стартап лойиҳа доирасида темир дафтарга кирган ёшлар иш билан банд қилинган.

Самарқанд вилояти Ургут туман ҳокимиятининг барча хизмат машиналарига Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар берувчи тизим ўрнатиб берилди.

Шунингдек, мазкур корхона томонидан спиртли ичимлик истеъмол қилган хайдовчиларни автомобиль бошқаришини олдини оладиган  "Алкотестор" ҳамда автомобилларда олиб юриш учун музлатгич ҳам яратилган.