Иккита жаҳон урушидан кейин инсоният тўғри хулоса чиқариб, урушларни бутунлай тўхтатиб, маблағларни одамзодни қиришга эмас, балки инсонларни ривожлантиришга қаратганда эди, дунёда очарчилик ҳам, қашшоқлик ҳам, саводсизлик ҳам қолмаган бўлар эди…

2019 йилда дунё мамлакатларининг ҳарбий йўналишдаги харажатларининг умумий суммаси 2 триллион АҚШ доллари атрофида бўлган. Экспертларнинг фикрича, ҳарбий мақсадларга қаратилган шу маблағнинг атиги 1 фоизи дунёдаги мактабга бормаётган 1 миллиард атрофидаги боланинг ўқишини таъминлашга етади. Атиги 10 фоизи эса дунёда очарчилик ва қашшоқликни йўқотишга қаратилган мақсадларга эришишга етарли. Қолгани эса яна бошқа ижтимоий мақсадларга йўналтирилса, анча масалалар ҳал бўлиб қолар эди.

Лекин, афсуски, иккита жаҳон урушидан ҳам тўғри хулоса чиқармай, дунёдаги харбий харажатлар фақат ортиб бормоқда. Бу эса иқтисоди энди ривожланаётган давлатлар учун жуда оғир юкдир…

                                                                                        Хайриддин МУРОД тайёрлади.