Мазкур хусусий бандлик агентилигига Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йил 18 апрель куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан №0058 рақамли лицензия берилган. Бироқ у ўз фаолияти давомида бирорта Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қонуний меҳнат қилиш учун хорижга жўнатмаган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига фуқаролар томонидан норозилик мазмунидаги кўплаб мурожаатлар келиб тушгани сабабли ушбу ҳолат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига маълум қилинган ҳамда лицензияси 2020 йил 24 апрель куни 10 кунга тўхтатилган. Мазкур қарорда хусусий бандлик агентлиги раҳбариятига 6 май кунигача муаммоларни ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилган.
Бироқ, қайд этилган муаммолар бартараф этилмаганлиги сабабли жорий йил 7 май куни “International job organization” хусусий бандлик агентлиги лицензияси Вазирликнинг тегишли қарори асосида бекор қилинган.
Шу ўринда фуқаролардан хорижда ишлаш бўйича шартномалар тузаётганда хизмат кўрсатувчи ва иш берувчи ташкилотларнинг имкониятлари, меҳнат шароитлари, иш ҳақи миқдори каби масалаларни атрофлича ўрганишларини тавсия қиламиз.
Муаммоли вазиятларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига 71 202-33-55 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз сўралади.