Материалда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорликнинг аҳамияти, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик учун мавжуд салоҳиятга алоҳида эътибор қаратилган.
«Ҳозирги кунда Марказий Осиё мамлакатларининг асосий савдо йўллари шимолий йўналишда ривожланган. Бироқ ташқи савдони диверсификация қилиш ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришда жанубий йўналиш ҳам истиқболлидир. Бу орқали Жанубий Осиё мамлакатлари, жумладан, Афғонистон, Бангладеш, Бутан, Мальдив ороллари, Непал, Покистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланка билан алоқаларни мустаҳкамлашга эришилади», деб таъкидлайди нашр.