Ҳозирги кунда ёшлар дуч келаётган муҳим муаммолардан бири ҳам меҳнат бозоридаги ўзгаришлар, уларнинг янги шароитларга мослашиб, кўникмаларга эга бўлишидир.

"Ишга марҳамат" мономарказида хорижлик мутахассис Бехчет Кемал Сарач томонидан "Vero group" бренди остида сантехника жиҳозларини ишлаб чиқарувчи корхона мутахассислари ва мономарказ ўқувчилари учун "Кўп қаватли бинолар иситиш тизимларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва носозликларни бартараф этиш, икки контурли газ қозонларини созлаш ҳамда ишчи ҳолатига келтириш" мавзусида машғулот ташкил этилди.

Ҳозирда сантехника соҳасига қизиқувчи аҳоли учун амалий машғулотлар ўтказилмоқда.