Туманда чигит экиш ишларини қисқа ва оптимал муддатларда экиш мақсадида Самарқанд вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Абилов ҳамда Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи З.Эргашев Иштихон туманига ташриф буюрди. “Мароқанд Сифат Текстил” МЧЖ техника саройида бўлган  учрашувда ташкилот ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳам иштирок этишди. 

Учрашувда 2021 йил ҳосили учун чигит экиш ишларига тайёргарлик кўриш, шу жумладан, ер тайёрлаш ва қишлоқ хўжалиги техникалари, барча чигит тарқатиш шахобчаларининг мавсумга тайёргарлиги бўйича кўргазмали семинар ҳам ташкил этилди.

Бугунги кунда ушбу чигит экиш ишларини қисқа ва оптимал муддатларда экиш мақсадида 9 та Чигит тарқатиш шохобчалари ҳамда 16 та чигит экиш отрядлари ташкил этилган бўлиб, ушбу отряд ва шахобчаларга зарур бўладиган барча инвентарлар ҳамда чигит экишда қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникалари мавсумга шай холатга келтирилди.