Зилзила шу қадар кучайдики, маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга тўғри келди. Вулқон магмаси шаҳар бўйлаб оқди. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Лаванинг ер юзасига чиқиши ва шаҳарнинг ер остига тушиши хавфи бор. Аммо бунинг қачон содир бўлишини ҳатто мутахассислар ҳам айта олмайди. Гриндавикда аллақачон катта ёриқ юзага келган. Ундан буғ кўтарилмоқда. Сув таъминоти ва электр тармоқларига зарар етган. Одамларга керакли нарсаларни олиш учун қисқа вақт ичида уйларига қайтишга рухсат берилди.

Охирги 24 соат ичида Исландияда рекорд даражадаги 1400 зилзила қайд этилди. Октябрь ойининг охиридан бошлаб Рейкьянес ярим оролида сейсмик фаоллик кучайди, у ерда олти минг йил давомида ҳаракатсиз бўлган Фаградальсфьядль вулқони жойлашган, деб хабар беради mir24.tv.