Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳудудида “Ислом цивилизацияси маркази” қад ростламоқда. Ҳозирда марказ қурилиш ишлари кенг кўламда давом эттирилмоқда. Маҳаллий аҳоли эса Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасида жойлашган “Яшил боғ” деб ном олган турар жой мажмуасидаги янги қуриб фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйларга кўчиб ўтмоқда. Ушбу фойдаланишга топширилган кўп қавватли уйларнинг кўркам, ёруғ, кенг ва шинамлигидан хонадонлар эгалари мамнун.

Таъкидлаш мумкинки, ислом дини ривожланиши йўлида хизмат қилувчи “Ислом цивилизацияси маркази” қурилиши учун жами 241 та хонадон бузилишга тушган. Ҳозирга келиб уларнинг 237 таси бузиб бўлинган. Олмазор тумани ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус коммисия хулосасига асосан ушбу хонадонлар эгаларига уй жойлар ажратилган. Айни пайтда қолган 5 та хонадон эгаларига ҳам уй-жойлар ажратилиб, уларнинг уйларида ҳам бузилиш ишлари олиб борилади. Бу жараён 10 ноябрга қадар якунланиши режалаштирилган.