Платформалар ёшни текшириш тизимларини жорий этиши шарт бўлади.
Бу ҳақда Испания Бош вазири Педро Санчес сешанба куни эълон қилиб, хавфсиз рақамли муҳитни таъминлашга қаратилган бир қатор чораларни маълум қилди, деб хабар берди Reuters.
Ҳукумат ижтимоий тармоқларда нафрат туйғусини уйғотадиган гаплар, порнографик контент ва дезинформациянинг тарқалиши ҳақида бир неча бор шикоят қилиб, бу ёшларга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаган.
“Фарзандларимиз ўзларини ҳеч қачон ёлғиз қолишлари мўлжалланмаган маконда бўлиб қолишяпти... Биз энди бунга тоқат қилмаймиз”, деди Санчес Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон ҳукумати саммитида нутқ сўзлаб, бошқа Европа давлатларини ҳам шунга ўхшаш чораларни кўришга чақирди.
“Биз уларни рақамли Ёввойи Ғарбдан ҳимоя қиламиз”, дея қўшимча қилди у.
Декабрь ойида Австралия 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаган биринчи мамлакат бўлди. Шунга ўхшаш ёшга боғлиқ чораларни кўриб чиқаётган мамлакатлар бу ташаббусни диққат билан кузатиб бормоқда.
Испания Бош вазири келаси ҳафта ижтимоий тармоқ раҳбарларини ноқонуний контент ва нафратни қўзғатувчи гаплар учун жавобгарликка тортиш, шунингдек, алгоритмларни манипуляция қилиш ва ноқонуний контентни тарқатишни жиноий деб ҳисоблашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси тақдим этилишини эълон қилди, деб хабар берди azertag.az.