Испания Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Лондондаги ким ошди савдосида рассом Жоан Миронинг йўқолган “Гауди” сериясидаги расмини топди, деб ёзади РИА Новости.
Маълум қилинишича, полотно Лондон ким ошди савдосида намойиш этилган, унинг тахминий қиймати 10 минг еврога баҳоланмоқда.
Буюк Британия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари асарни ким ошди савдосидан олиб ташлашни талаб қилишди, шундан сўнг расм испаниялик эгасига қайтарилди.
Эслатиб ўтамиз, картина июнь ойида Испаниялик коллекционер уни Лондон фуқаросига сотганда йўқолган. Унинг сўзларига кўра, жўнатиш пайтида у нотўғри манзилга етказилган, аммо тасодифий қабул қилувчи Буюк Британия полициясини уни Испанияга қайтариб берганига ишонтирган.
Олдинроқ Пьяченца шаҳридаги замонавий санъат галереяси — Риччии Одди деворидан австриялик рассом Густав Климтнинг “Аёл портрети” расми ўғирлангани ҳақида хабар берилган эди.
Галерея раҳбарияти 1997 йилда Климтнинг сурати йўқолганлигини эълон қилди. “Аёлнинг портрети” эътиборга молик жаҳон санъат асарларидан биридир.