У бир кеча-кундузда қанча миқдорда сув ичиш одамнинг вазнига ҳам боғлиқ эканини қўшимча қилди.
“Инсоннинг ҳар бир килограмм вазни учун 30-35 миллилитр сув меъёр саналади. Масалан, мен тахминан 60 килограмм вазнга эга бўлсам, кунига 2 литр ва 100 миллилитр сув истеъмол қилишим керак. Бу меъёр. Ҳаддан зиёд кўп миқдорда сув ичиш буйракка ортиқча юклама беради”.
Диетологнинг айтишича, об-ҳаво ҳарорати меъёрдан ошса, одам кўпроқ сув ичгиси келади. Бундай ҳолатда кўпроқ сув ичиш мумкин. Лекин оз-оздан ичиш тавсия этилади.