Табиий офат 30 дан ортиқ шаҳарга таъсир этди. Охирги 48 соат ичида рекорд даражадаги 300 мм ёмғир ёғди, сўнгги икки ҳафтадаги ёғингарчилик эса етти ойлик меёрга тенг бўлди. Кўплаб сел оқимлари ҳам қайд этилди. Маҳаллий автомагистралларда автомобиллар ҳаракати тўхтатилди, минтақавий темир йўл ҳаракатида қийинчиликлар юзага келди.
Минтақа губернатори Стефано Боначчини вазиятни зилзила билан қиёслади. Жабрланган ҳудудлар учун фавқулодда чораларни кучайтириш, шунингдек, авж олган табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча 20 миллион евро ажратиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради sb.by.