Меҳмон яратилган имкониятлар кўлами ва ташкил этилган ишлар самарадорлигини юқори баҳолади ҳамда  бошқа ривожланаётган давлатлар ушбу ютуқларга эришиш тажрибасини Ўзбекистондан ўрганиши мумкинлигини белгилаб ўтди.

Шунингдек, томонлар кўплаб соҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва биотехнологиялар соҳаларида инновацияларни жорий этишда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Шу билан бирга, доктор Ҳасан Муҳаммад Олмазор туманидаги янги ташкил этилаётган технопаркни кўздан кечирди.