Улардан иккитаси фанга номаълум. Янги турлар Lokotunjailurus chinsamyae ва Dinofelis werdelini деб номланди. Улар тахминан 5,2 миллион йил олдин яшаган.

Олимларнинг таъкидлашича, Африкада йирик ўткир тишли мушукларнинг тарқалиши илгари етарлича ўрганилмаган. Олимлар ҳар бир турнинг жисмоний хусусиятларини, масалан, тишларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги, уларнинг тузилиши, бош суяги ва жағнинг шаклини тасвирлаб беришди. Кейин маълумотлар ҳар бир йиртқичнинг аждодлари билан қанчалик ўхшаш эканини аниқлаш мумкин бўлган дастурга юкланган.

Олимлар 5,2 миллион йил аввал Жанубий Африка ландшафти ўрмонлар ва ўтлоқлардан иборат бўлган деган хулосага келишди. Аммо доимий қурғоқчилик ўсимликлардан холи ҳудудларнинг кенгайишига олиб келган, деб хабар беради mir24.tv.