Қоятош расмлари Патагонияда топилган. Бу ҳудуд материкнинг жанубий нуқтасида жойлашган. Аввалги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, одамлар у ерда тахминан 12 минг йил олдин – сайёрамизнинг бошқа кўплаб қисмларига қараганда анча кечроқ ўрнашган.

Патагониянинг биринчи аҳолиси ҳақида маълумотлар кўп эмас. Олимларнинг фикрига кўра, улар жуда ноқулай шароитларда яшаган. Шунга қарамай, аҳоли бу ерда узоқ вақт яшаб, ғорда ўзларидан қоятош расмларини қолдиришган.

Куэва-Уэнулль 1 деб номланган жойда 900 га яқин расмлар сақланиб қолган.

Тадқиқотлар энг қадимги расмнинг ёши 8200 йил эканини кўрсатди. У Жанубий Америкадаги энг қадимий қоятош расм деб тан олинди.

Дунёда бундан ҳам қадимий қоятош расмлари ҳам бор. Энг қадимги намуналар Индонезиядан топилган – олимларнинг фикрига кўра, уларнинг ёши 44 минг йил, деб хабар беради mir24.tv.