Бунинг сабаби сифатида “Жартепа" чегара божхона постида жойлашган биноларнинг капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани сабаб қилиб кўрсатилган. 

Мазкур чеклов қуйидаги ҳолатларда тадбиқ этилмайди:

дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;

расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;

республикамизда инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;

халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;

мамлакатимизда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;

Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига;

ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;

Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.