Низом “Жасорат мактаблари”га (Жасорат синфлари) ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартибини белгилайди.

Жасорат синфларига ўқувчилар белгиланган йиллик қабул квотаси, яъни битта синфга 26 нафар ўқувчидан иборат тарзда 5-синфдан бошлаб қабул қилинади.

Жасорат синфларида ўқиш муддати 7 йилни ташкил қилади.

Жасорат синфларига кириш учун жисмоний тайёргарлик ҳамда тегишли фанлар йўналиши бўйича тест синовлари июль ойида ўтказилади.

Жасорат синфларининг 9-синфини якунлаган ўқувчиларга таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, 11-синфини тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.