Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 декабрда Жиззах вилоятига ташрифи чоғида инвестиция ва экспорт йўналишларида янги бошқарув тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берилган эди.
Мазкур топшириқ ижроси доирасида вилоят ҳокимлигининг янги ташкилий тузилмаси шакллантирилиб, қатор тайинловлар амалга оширилди.
Хусусан, Юсупов Бахром Музафарович Жиззах вилояти ҳокимининг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
Шунингдек, Эгамов Бекзод Абдувалиевич Жиззах вилояти ҳокимининг дашт ва чўл ҳудудларда саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У ҳам ушбу тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.