Тадқиқотлар давомида Зомин туманининг бир қатор ҳудудларида тош даврига оид янги археологик объектлар аниқланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Аччи қишлоғининг шарқий қисмида палеолит даврига, Пешағор қишлоғида эса неолит даврига оид маконлар қайд этилди. Шунингдек, Аччи қишлоғининг ғарбий қисми ҳамда Аржа қишлоғи ҳудудларида неолит даврига мансуб топилмажойлар аниқланди.