Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг 9 апрель куни соат 07:28 да Жиззах вилояти ФВБга “112” қисқа рақами орқали Жиззах шаҳар “Ўратепалик“ МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи ариққа ҳайдовчи бошқарувни йўқотиш натижасида “Damas” русумли автомобиль тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ва автотранспорт воситаси сувдан чиқариб олинган.

Маълумотларга кўра, автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган.