Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Ван И икки давлат раҳбарлари ўртасидаги музокаралар “жуда яхши” ўтганини ва “кенг қамровли ва чуқур” бўлганини таъкидлади.
“Ўзаро учрашув чоғида икки давлат раҳбарлари бир-бирини тўғри тушуниш, мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш каби энг долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашдилар”, — деди Хитой Ташқи ишлар вазири.
Унга кўра, томонлар Фаластин-Исроил можароси, Украина инқирози, иқлим ўзгариши, сунъий интеллект каби халқаро масалаларни ҳар томонлама муҳокама қилишди, деб хабар беради ria.ru.