Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида яшовчи М.С., ариза билан мурожаат қилди.

Мурожаатда айтилишича, шаҳарда қурилиши режалаштирилган "Жомеъ масжид" учун очилган банк картаси маълумотларини эҳсон қилувчиларга тарқатиш учун телеграм мессенжерида эълон қолдирган.

Шундан сўнг ўзини Россия Федерациясида ишловчи аёл сифатида таништирган номаълум шахс 150 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни эҳсон қилмоқчи эканини билдиради.

Банк карта бошқаруви учун келган СМС-хабарни қўлга киритиш орқали мавжуд 73.400.000 сўм пулларни ўзлаштириб олади. Аризачи номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи 1996 й.т., Э.А. ва унинг жиноий шериги Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 2002 й.т., Н.Ж.лар содир этганлиги аниқланган.