Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлигида суратга олиниши мўлжалланган "Юлдузлар шуъласи: Жомий ва Навоий" филми ижодкорлари ижодий сафарда бўлиб, вилоят театрларида фотопробалар ўтказмоқда.

Маълумот учун, тарихий-бадиий фильм Тожикфильм ва Ўзбекфильм киноконцерни ҳамкорлигида суратга олиниши кўзда тутилган. Фильмда Жомий ва Навоий ўртасидаги устоз-шогирдлик анъаналари, дўстлик ва садоқат кабилар акс этади. 

Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий Темурийлар даври  Ренессансининг энг йирик сиймолари ҳисобланади. Фильмда нафақат Жомий ва Навоий ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари, балки икки қардош халқнинг дўстлиги, қону-қариндошлиги ҳам акс этади.