UK Flying-Taxi Hub таксиларини учиришга мўлжалланган дунёдаги биринчи махсус марказ Англиянинг Ковентри шаҳрида иш бошлаши режалаштирилган. Марказ ишига деярли 400 минг киши жалб қилинади. Лойиҳа Буюк Британия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланди ва уни амалга ошириш учун 1,2 миллион фунт стерлинг ажратилди.

Urban-Air Port асосчиси Рики Сандхунинг сўзларига кўра, Alitude Angel тизимидан парвозлар учун фойдаланилади. Унинг технологияси ҳаво таксиси операторлари, учувчисиз самолётлар, фавқулодда вазиятлар учун вертолётлар ва умумий авиацияга ҳаво ҳудудини хавфсиз бўлишиш имкониятини беради.

Таъкидланишича, бир неча ой ичида илк парвоз амалга оширилади.

Дунё бўйлаб турли компаниялар учадиган такси ёки учувчисиз самолётларни ишга тушириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда, аммо уларнинг аксариятидан дастлаб шаҳарларда фойдаланилмайди. Шу сабабли, Буюк Британиянинг ҳаво таксиси дунёда биринчи бўлиши мумкин, деб ёзади нашр.