"Кўршапалаклар тўпланадиган жойлар COVID-19нинг келиб чиқишида эҳтимоли катта манбадир", деди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Хитойга йўналтирилган халқаро экспертлар гуруҳи вакили Марион Купманс.
“Албатта, вирус қаердан келиб чиққанлиги ҳақида версиялар мавжуд, эҳтимол бу кўршапалаклар макони бўлиши мумкин”, деди Купманс CGTNга берган интервьюсида.
Душанба куни ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг маълум қилишича ЖССТ мутахассислари делегацияси 14 январ куни Хитойга етиб боради. Улар янги коронавируснинг келиб чиқиши сабабини ўрганишади. Экспертлар гуруҳи Япония, Қатар, АҚШ, Германия, Вьетнам, Австралия, Нидерландия, Буюк Британия, Дания ва Россия вакилларидан иборат.